Дунёнинг энг бой одами алмашди
«Tesla» ва «SpaceX» компанияларининг раҳбари, ишбилармон Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда 7 январь куни CNBC телеканали хабар берди.
Журналистларнинг маълум қилишича, Маск ушбу рейтингда «Amazon» компанияси бошлиғи Жефф Безосдан ўтиб кетди.
Қайд этилишича, Илон Маскнинг бойлиги қимматли қоғозлар савдосида «Tesla» акциялари баҳосининг ўсиши туфайли 188 миллиард долларга етган. Бу Безоснинг мол-мулкидан 1 миллиард долларга кўп дегани.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter