Дунёга машҳур кўприк бузилиб қолди
Шанба куни Лондонда Тауэр кўпригида механик бузилиш қайд этилди, автомобиллар ва йўловчилар ҳаракати тўхтатилди.
Маҳаллий вақт билан соат 17:00 дан кейин (21:00 тв) Лондон полицияси Тауэр кўприги носозлиги ҳақида маълум қилган.
«Тауэр кўприги айни вақтда механик носозлик туфайли транспорт ва йўловчилар учун ёпилди. Ҳозир механиклар кўприкни тузатишга ҳаракат қилишяпти», — дея хабар берди полиция матбуот хизмати «Twitter»да.
Маълум вақтдан сўнг кўприк йўловчилар учун очилган, лекин транспорт ҳаракати барибир блокланган.
«Бугун куннинг иккинчи ярмида кўприк фаолиятида техник муаммолар келиб чиқди ва маълум вақтга у кўтарилган ҳолатда қолиб кетди. Ҳозир у яна очиқ», — дея изоҳланади кўприк ишига бағишланган «Twitter»даги расмий аккаунтда.
ОАВнинг хабар беришича, кўприк орқали ҳаракат бир соатдан ортиқ тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter