Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг таниқли дизайнерлардан бири вафот этди

Дунёдаги энг таниқли дизайнерлардан бири вафот этди

Дунёнинг энг таниқли дизайнерларидан бири — япон модельери Иссэй Миякэ 85 ёшида вафот этди.

Миякэ 1970-йилларда Miyake Design Studio студиясига асос солган. У мода оламига матоларни плиссировкалаш (параллел қатламлар ҳосил қилиш)ни олиб кирган. Бироқ уни кўпроқ танитган — Стив Жобс модага айлантирган қора водолазкалар.

Япон модельери 1992 йилда L'eau d'Issey парфюм линиясига асос солган, 1990-йиллар охирларида асосий фаолиятдан чекиниб, ўзини тадқиқот ишларига бағишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг