Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дунёдаги энг соғлом овқат» муаллифи 45 ёшида вафот этди

«Дунёдаги энг соғлом овқат» муаллифи 45 ёшида вафот этди

Фото: «Ferra»

Буюк британиялик таниқли ошпаз Гурпарит Бейнс 45 ёшида юрак хуружи оқибатида вафот этди.

Бейнс «дунёдаги энг соғлом овқат» муаллифи эди.

Соғлом овқатланиш тарғиботчиси 11 ноябрь куни шифохонага келтирилган. Бир оз ўтиб ўзига келган, бироқ юраги ва буйракларидаги бузилишлар оқибатида оламдан кўз юмган.

Гурпарит Бейнсда соғлом овқатланишга қизиқиш тўсатдан вазни ошишни бошлаганидан сўнг пайдо бўлган. 2009 йилда «дунёдаги энг соғлом овқат» — товуқ гўштидан карри ва черникали таом тайёрлаб ном қозонган эди. Супермаҳсулотлар ҳақида кўплаб китоблар ёзган.

Бейнс кўплаб мукофотларга лойиқ топилган. Хусусан, 2011 йили English Curry Awards мукофотлаш маросимида уни йилнинг бош ошпази дея эътироф этишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг