Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат танга кимошди савдосига қўйилди

Дунёдаги энг қиммат танга кимошди савдосига қўйилди

Фото: CNN

«Ёйилган сочлар» деб номланган 1794 йилда чиқарилган кумуш доллар сотувга қўйилган тарихдаги энг қиммат танга бўлади, деб хабар берди CNN телеканали.

2013 йилда ушбу танга кимошди савдосида 10 миллион долларга сотилган эди, энди у ўзининг қиймати бўйича рекордини янгилаши мумкин.

Қадимги юнон маъбудаси тасвирланган бу кумуш доллар АҚШ зарбхонасида зарб қилинган илк танга ҳисобланади. Унинг тескари томонида бургут тасвирланган.

Тендер савдолари 8 октябрm куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг