Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг нотоза одам ювинтиришганидан кейин ўлиб қолди

Дунёдаги энг нотоза одам ювинтиришганидан кейин ўлиб қолди

Эронлик зоҳид Аму Ҳожи 94 ёшида вафот этди. У дунёдаги энг нотоза одам, сифатида танилганди. Сўнгги 63 йилда чўмилиш тугул, бирон марта юз-қўлини ҳам чаймаган.

У Форс вилоятининг Дега қишлоғида яшаган. Нафақат сув ва совун, балки янги озиқ-овқатлар ҳам унинг душмани эди. Зоҳиднинг фикрича, тозаликка риоя қилмаслик уни турли микроблардан асраган.

Бир неча йиллар аввал маҳаллий одамлар уни тутиб олиб, дарёда чўмилтиришмоқчи бўлишган. Машинага босиб кетишаётганида, ўзини отиб юбориб, қочиб қолган.

Бир неча ой олдин ҳам қишлоқ одамлари уни тутиб олишди. Бу сафар дарвешнинг омади келмади. Айтишларича, чўмилтириб бўлишганидан кейин, у касал бўлиб қолиб, кўп ўтмай вафот этган.

Ўсган тирноқларини тошда силлиқлаб, соқолини оловда текисловчи бу одам ҳақида 2013 йилда ҳужжатли филм суратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг