Флоридалик балиқчилар дунёдаги энг катта балиқни тасвирга олишди
АҚШнинг Флорида штати Форт-Пирс туманидаги балиқчилар қайиқлари атрофида бир муддат сузган катталиги 6 метрга яқин Кит акуласини тасвирга олишди.
Кит акулалари дунёдаги энг катта балиқ ҳисобланади, деб ёзмоқда «Новости» агентлиги. Улар хавфсиз бўлиб, планктонлар билан озиқланади. Уларнинг катталиги 12-20 метргача бўлиши мумкин.
«Мен кит акуласи ҳақида эшитиб, бу ҳазил, деб ўйладим»,-дейди маҳаллий капитанлардан бири Алек Лудакис,- «31 йил давомида мен уларни фақат уч бор соҳил бўйида кўрганман, бу жуда камёб ҳодиса».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter