Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг бой одамнинг мол-мулки рекорд даражага етди

Дунёдаги энг бой одамнинг мол-мулки рекорд даражага етди

Фото: «Gazeta-vp.ru»

Дунёдаги энг бой одам, «Amazon» раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 7,2 миллиард долларга кўпайиб, рекорд даражага етди. Бу ҳақда «Forbes Real-TIme» рейтингида маълумот берилган.

Унинг мол-мулки 197,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. 40 йилдан бери миллиардерларнинг пулини «санаб келаётган» «Forbes» бирор марта ҳам бундай кўрсаткични қайд этмаган. 18 август куни «Amazon» акцияларининг баҳоси тўрт фоизга ошгани учун Безоснинг бойлиги бирданига кўпайиб кетди.

Август ойида Безос компаниянинг тахминан бир миллионта акциясини 3,1 миллиард долларга сотиб, тахминан 2,4 миллиард доллар ишлаб олганди. Ҳозирги вақтда «Amazon» қимматбаҳо қоғозларининг 54 миллионтаси унга тегишли.

Мутахассислар америкалик тадбиркорнинг 2026 йилдаёқ дунёдаги биринчи триллионерга айланишига ишонишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг