Дунёдаги энг бой банкир вафот этди

Дунёдаги энг бой банкир Жозеф (Жосе) Сафра Бразилияда вафот этди, деб ёзади «Folha de S.Paolo» газетаси. У 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Оила ўлим сабабини ошкор қилмаяпти. Бироқ, нашрнинг ёзишича, банкирнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўлган. У 10 декабрь куни Сан-Паулу шаҳридаги «Israelita do Butantã» қабристонига дафн қилиниши айтилганди. «Forbes» Сафранинг бойлигини 23,2 миллиард долларга баҳолаган. «Banco Safra» соҳиби «дунёдаги энг бой банкир» ҳисобланади.
У, шунингдек, Бразилиядаги энг бой одамлардан бири эди. «Bloomberg» ҳисоб-китобларига кўра, банкирнинг бойлиги — 17,6 миллиард доллар. У инвестор Хорхе Пауло Лемандан кейин Бразилиянинг иккинчи энг бадавлат фуқароси ҳисобланади.
Сафра 1938 йилда Ливанда дунёга келган, аммо отасининг бизнесини давом эттириш учун 1960-йилларда Бразилияга кўчиб ўтган. 2016 йилда банкир коррупцияда айбланган. Айтишларича Сафра 500 миллион долларлик қарзини ёпишлари учун солиқ идоралари ходимларига 4,2 миллион доллар тўлашни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter