Дунё тарихидаги илк SMS-хабар 107 минг еврога сотилди
Франциядаги ким ошди савдосида тарихдаги илк SMS-хабар 107 минг еврога сотилди. Бу ҳақда «Le Monde» газетасига асосланиб Еsoreiter.ru маълум қилди.
Қайд этилишича, гап 1992 йил 3 декабрда Vodafone тармоғи орқали юборилган «Рождество муборак» матни ҳақида кетмоқда. SMS-хабарни олим Нил Папуорс ҳамкасби Ричард Жарвисга юборган.
SMSни Жарвис симсиз телефонида қабул қилган.
Кимошди савдоси Aguttes аукцион уйи томонидан ташкил этилган. Аноним қолишни истаган харидор хабарнинг рақамли нусхасини - NFT токенини олди.
Аввалроқ Vodafone NFT кўринишидаги оддий матнли хабарнинг виртуал нусхасини яратгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter