Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дронлар Москва марказига ҳужум қилди

Дронлар Москва марказига ҳужум қилди

23 август куни эрта тонгда Москва марказига учувчисиз учиш аппаратлари ҳужум қилди.

Москва мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, икки дрон яқинлашаётган вақтда уриб туширилган, учинчиси Россия пойтахти марказида қурилаётган бинога урилган.

«Бугун тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа мосламалари Москва вилоятининг Можайск ва Химки туманларида дронни уриб туширди. Учинчи дрон «Москва Сити»да қурилаётган бинога бориб урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг