Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Донецкдаги кўп қаватли уй вайроналари остидан 35 та жасад топилди

Донецкдаги кўп қаватли уй вайроналари остидан 35 та жасад топилди

Украинанинг Донецк вилоятида жойлашган Часов Яр шаҳридаги кўп қаватли уй вайроналари остидан шу вақтга қадар 35 кишининг жасади топилди.

Бу ҳақда Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизматининг Донетск вилоятидаги Бош бошқармаси хабар қилди.

Ҳалок бўлганлар орасида тўққиз ёшли бола ҳам бор.

Шаҳарга ракета ҳужуми 9 июл куни кечқурун содир бўлган. Беш қаватли турар-жой биносининг иккита кириш эшиги бутунлай вайрон бўлган.

Вайроналар остидан 9 киши тирик чиққан.

Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ аҳоли пунктига зарба берилганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Донецк вилояти Украинадаги урушнинг энг қайноқ нуқталаридан бўлиб қолмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг