Доналд Трамп ва Илон Маск янги ташаббусга қарши чиқишди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, SpaceX ва Тесла компаниялари асосчиси, дунёнинг энг бой кишиси Илон Маск мамлакатда «миллиардерларга солиқ» жорий этиш ташаббусига қарши чиқди.
Бу фикр аввалроқ демократ сенатор Рон Уайден томонидан таклиф қилинган эди. Унинг ғоясига кўра, энг бадавлат америкаликлар нафақат тўғридан-тўғри даромаддан, балки активлар қийматининг ўсишидан ҳам солиқ тўлашлари керак.
Бундай солиқ 23,8 фоизни ташкил қилиши ва ҳар йили ғазнага 160 миллиард долларга яқин даромад келтириши мумкин. Трамп ва Маск Forbesнинг энг бой америкаликлар рўйхатида.
«Қайси давлат миллиардер солиғи ёки бойлик солиғидан асосий фойда олувчи бўлади? Бойлар ва компаниялар Қўшма Штатларни ташлаб қаерга кўчиб ўтади? Кўпчилик учун ҳар қандай ҳолатда ҳам Қўшма Штатларда бўлишнинг аҳамияти йўқ» - дея Доналд Трампнинг вакили Лиз Харрингтон ўзининг Twitter собиқ президентнинг сўзларидан иқтибос келтирган.
Илон Маск Тwitterда қайд этишича, солиқнинг жорий этилиши АҚШнинг 28,9 триллион доллардан ошган давлат қарзи муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермайди. Унинг фикрича, «барча миллиардерларга ҳатто 100 фоизлик солиқ солиш бу миқдорни қисман қоплайди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter