Доналд Трамп Илон Маскка «катта интервю» беради

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод (собиқ президент) Доналд Трамп 12 август куни Илон Маскка «катта интервю» беришини айтди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида маълум қилди.
Трамп 5 август куни стример Эдин Россга берган интервюси шарофати билан Kick платформаси кўришлар сони бўйича рекорд ўрнатганини қўшимча қилди. Афтидан, у муваффақиятдан руҳланиб, навбатдаги интервюда рекордини янгилаш ниятида.
Маск билан суҳбат формати қандай бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter