Dior, Armani билан шартномалар: Ҳуснихати чиройли қозоғистонлик қиз жаҳон брендлари томонидан эътиборга олинди
22 ёшли қозоғистонлик Дана Дуйсембай хаттотлик истеъдоди туфайли жаҳон брендлари билан шартномалар тузди. Яъни Дана Dior, Valentino, Armani, Lancome, Yves Saint Laurent, Louis Vuitton каби таниқли компаниялар учун қиз откриткалар, қутилар ва совға сертификатларига имзо қўяди, дея хабар беради Tengri Lifestyle нашри.
Дана Дуйсембай Олмаота вилояти Бурундай қишлоғидан. Aйни пайтда Дана Олмаота шаҳрида «транспорт муҳандислиги» мутахассислиги бўйича магистратуранинг 2-курсида таҳсил олмоқда. Аммо унинг яна бир севимли машғулоти хаттотлик. Қизнинг айтишича унинг чиройли ҳуснихати ўқитувчилари томонидан эътироф этилган. Эҳтимол шу эътироф туфайли у олти йил аввал пул топиш мақсадида хаттотлик билан шуғуллана бошлаган.
«Болалигимдан откриткаларга имзо чекишни, эслатма ёзишни ва уларни чиройли тартибга солишни яхши кўраман. Вақт ўтган сари ҳарфлар ва уларнинг имлоси билан боғлиқ ҳамма нарса менга ёқишини англай бошладим.
2017 йилда YouTubeда бир блогернинг хаттотлик ва ҳарфлар ҳақидаги видеосини кўриб, қизиқиб қолдим. YouTube, Instagram, Pinterestда бошқа мутахассисларни қидирдим. Уларнинг ишларини такрорлашга ҳаракат қилдим. Кейин мен онлайн курслар орқали чўткали хаттотлик устасидан бошқа бу соҳанинг бошқа сирларини ҳам ўргандим.»
Дана аллақачон оддий қалам, чўтка қалам билан моҳирона ишлай олади. Шарикли қалам ва маркерлар билан чиройли ёзади. Aсбобларни танлаш ёзув ёзадиган материалига боғлиқ. Бу мевалар, барглар, шишалар, кофе стаканлари, картон, ҳар хил турдаги ва зичликдаги қоғоз бўлиши мумкин. Хизматларнинг нархи эса бир хил, ўзгармайди.
«Биринчи буюртмани қаҳвахонадан олдим. 2018 йил охирида бир муассаса маъмурияти 100 га яқин қоғоз стаканларни бўяш учун менга мурожаат қилди. Кейин бошқа қаҳвахоналар ва кафелар бўр билан ёзиладиган тахталарга меню ёзиш учун буюртма беришни бошлади.
Жаҳон брендидан биринчи буюртма 2020 йилда келган. Реклама агентлиги менга мурожаат қилди — улар мени 14 феврал куни Jo Maloneда откриткаларни имзолашга таклиф қилишди. Иккинчи марта мени Diorга чақиришди, кейин Олмаотадаги менежер менга хат ёзди. Кейин реклама агентлиги тўртта бренд учун шартнома тузишни таклиф қилди: Valentino, Armani, Lancome и Yves Saint Laurent хаттотлик ишларига эҳтиёж сезди. Кейинчалик, Янги йил арафасида Louis Vuittonдан буюртма келди. Мен маркали сумкаларга ёзмайман, менинг буюртмаларим откриткалар ва қутилардир. Қоидага кўра, улар мени Instagram орқали топишади. Хаттотлик менинг севимли машғулотим бўлиб, у севимли ишимга айланди.
Қиз тан олади: ишида хатолар, гоҳида доғлар бўлади, лекин ҳеч нарса қилмаган киши адашмайди. Шунинг учун, асосийси, ноаниқликни вақтида тузатиш, хатодан хулоса чиқариш, яъни келажакда ўша хатони қайтармасликдир.
«Матн ёзишга жуда пухта тайёргарлик кўраман. Aввал матн керакли жойга тўғри келишига ишонч ҳосил қилиш учун қалам ва чизғич билан ёзаман. Кейин қалам билан чизаман. Aлбатта, ҳар бир иш олдидан қўрқув бўлади, яъни хато қилишдан қўрқаман.
Тасаввур қилинг, сиз исмларни ёздингиз, мижозга буюртмани юбордингиз ва кейинчалик сиз айтайлик одамнинг исмини нотўғри ёзганингиз маълум бўлди. Aлбатта, мен яна ёзаман. Охирги жумлада хат ёзишда бир ҳарфда хато қилиш айниқса ачинарли. Aммо ҳаммасини тузатиш мумкин. Хаттотлик ишида диққат-эътиборингиз ҳар бир ҳарфнинг чиройли бўлишига қаратиларкан, ўз-ўзидан хато қилиш табиий. Шунинг учун бу ишда икки баробар диққатли бўлиш талаб қилинади. Хатога йўл қўйса бўлмайди», дейди у.
Дананинг оиласи унинг севимли машғулотига ижобий муносабатда бўлиб, қизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
«Мен хаттотлик билан пул топиш учун эмас, балки шунчаки бир қизиқиш туфайли шуғуллана бошладим. Лекин одамларнинг ўзи буюртма беришни бошлади. Буюртмаларни хурсандчилик билан бажардим, балки шунинг учундирки бу иш мижозларга жуда ёққан. Менимча, қилаётган ишингизга ижобий муносабат яхшиликка эга, ҳар қандай ишга таъсир қилади, шунинг учун инсон ўз ишини яхши кўриши жуда муҳим», — дея хулоса қилди Дана.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter