Депутатлар Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берди

Қозоғистон парламенти депутатлари Нурсултон Назарбоевнинг Элбоши мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз берди.
Қонун лойиҳасининг тўлиқ номи «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида»ги Конституциявий қонун ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» дея номланади.
Йиғилишда иштирок этган 90 нафар депутатнинг барчаси бир овоздан қонун лойиҳасининг кучга киришини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида қабул қилинган «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, мамлакат пойтахти номи ҳам Нур-Султондан Остонага ўзгартирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter