Денгиз қароқчилари яна бир нечта кемаларга ҳужум қилишди
Экваториал Гвинеянинг Луба портида денгиз қароқчилари «Djibloho» юк кемасидан икки нафар Россия фуқаросини ўғирлаб кетишган, дея маълум қилди Россиянинг Камерундаги элчихонаси вакили.
«РИА Новости»нинг ёзишича, ҳодиса Малабо порти маринасида содир бўлган. Вазият ва ўғирланганларнинг исм-шарифи маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизмати томонидан ўрганилмоқда.
Шунингдек, денгиз қароқчилари Гвинея кўрфазида «Rio Mitong» кемасида бўлган россияликни ўғирлаб кетишган. Экипажнинг икки аъзоси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Қароқчилар билан ҳали алоқа қилинмади.
Денгиз хавфсизлигига ихтисосланган «Dryad Global» компаниясининг маълум қилишича, қароқчилар бортга кўтарилиш учун махсус зиналардан фойдаланишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter