Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Демократлар АҚШ Сенати устидан назоратни қўлга киритди

Демократлар АҚШ Сенати устидан назоратни қўлга киритди

Демократлар Невададаги ғалабадан кейин АҚШ Сенати устидан назоратни қўлга киритди. Бу ҳақда CCN маълум қилди.

Демократик сенатор Кэтрин Кортес Масто республикачи Адам Лаксалтни мағлуб этди. Аризонада демократ сенатор Марк Келли Дональд Трамп қўллаб-қувватлаган республикачи Блейк Мастерсни мағлуб этди.

Шундай қилиб, Демократик партия Сенатда 50 ўрин, Республикачилар - 49 ўрин олади.

Жорджия штатида овоз бериш натижалари ҳозирча маълум эмас. Сайловнинг иккинчи босқичи 6 декабрь куни бўлиб ўтади, чунки номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаган.

Ҳар икки партиядан тенг миқдордаги сенаторлар билан АҚШ вице-президенти ва демократлар вакили Камала Харрис овоз беришда иштирок этиши мумкин. Шундай қилиб, демократлар кейинги икки йил давомида Сенатдаги ўрнини сақлаб қолди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 8 ноябрь кунидан бери Америка Қўшма Штатларида Конгресснинг иккала палатасига оралиқ сайловлар учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Унда Вакиллар палатасининг 435 аъзосидан ва 100 сенатордан 35 нафарини сайлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг