Дариға Назарбоева коронавирусга чалинди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи ва Сенат собиқ раиси Дариға Назарбоева коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Orda.kz порталига маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Назарбоева айни дамда Олмаотадаги уйида.
Қозоғистон Мажлиси (парламент қуйи палатаси) матбуот хизмати ҳам Назарбаеванинг даволаниш таътилида эканлигини ва шунинг учун йиғилишда иштирок этмаганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Қосим-Жўмарт Тўқаев биринчи президент Нурсултон Назарбоев ҳақида гапирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter