Дариға Назарбоева парламентни тарк этади
Дариға Назарбоева парламент депутати мақомидан воз кечишини маълум қилди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.
«Бугун мен парламент депутатлигидан воз кечиб, бутун эътиборимни ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига қаратишга қарор қилдим.
«Нур Отан» партиясига овоз берган қозоғистонликлар, партиядошларимиз ва мамлакат раҳбариятига менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман.
Фожиали январ воқеалари Қозоғистон халқининг бирдамлигисиз мамлакатда ривожланиш бўлмаслигини кўрсатди.
Бўлиб ўтган воқеалар бутун халқимиз учун катта фожиа бўлди.
Ҳар бир ҳодиса чуқур ва холисона ўрганилиши, айбдорларнинг адолатли жазоланиши, бегуноҳлар озодликка чиқиши зарур, деб ҳисоблайман.
Бу даҳшат ва қўрқувга тўла фожиали кунлар анархия нималарга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.
Ватанимизнинг бугуни ва келажаги йўлида, унинг миллий суверенитети ва мустақиллигини асраб-авайлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида жамиятнинг ҳамжиҳатлигини намоён этишимиз зарур.
Мен ватаним ва унинг манфаатларига хизмат қилишда давом этаман.
Бунинг учун эса лавозимлар керак эмас», — дейилади депутат Дариға Назарбоева мурожаатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter