Данияда итлар қўшилган чаналар расман транспорт воситасига айланди
![Данияда итлар қўшилган чаналар расман транспорт воситасига айланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/8/720_460_95_3847119668.jpg)
Дания транспорт вазирлиги итлар қўшилган чана ва ғилдиракли аравачаларни расман транспорт воситаси сифатида тасдиқлади. «Европульс» хабар беришича, Данияда 2019 йил 1 январидан бошлаб автомобиль йўллари ва уларнинг ёнида итлар қўшилган чана ва аравачаларда ҳаракатланиш мумкин бўлади. Илгари бунинг учун фақат махсус ажратилган жойларда ижозат этилганди.
Ит-араваларга фаол дам олиш воситаси сифатида қаралмоқда. Таъкидлаш керакки, итлар қўшилган чаналар — Данияда азалий қадрият.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter