Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даҳшатли қотилликларни содир этган ҳамширага ҳукм ўқилди

Даҳшатли қотилликларни содир этган ҳамширага ҳукм ўқилди

Манчестер суди ҳамшира Люси Летбини етти нафар янги туғилган чақалоқни ўлдириш ва яна олти нафар чақалоқни ўлдиришга уринишда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

18 август куни ҳакамлар ҳайъати аёлни қотилликда ва Честер касалхонасида 13 чақалоқни ўлдиришга уринишда айбдор деб топганди. Тергов маълумотларига кўра, жиноят 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар содир бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, Летби бошқа қотилликларга ҳам алоқадор бўлиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Честер ва Ливерпул касалхоналарининг неонатал бўлимларида тўрт мингга яқин бола билан боғлиқ маълумотларни текширмоқда.

Оммавий ахборот воситалари Летбини замонавий Британия тарихидаги энг даҳшатли болалар қотили деб атади. Кечаси ишлаган ёш аёл ўлдиришнинг турли усулларини қўллаган: ҳаво билан тўлдирилган шприцлар, инсулин ва ортиқча овқатлантириш. Собиқ ҳамширанинг квартирасида улар жиноятни тасдиқловчи кундаликларни ҳам топдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг