Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чумолиларнинг энг хавфли турларидан бири илк марта Европага етиб келди

Чумолиларнинг энг хавфли турларидан бири илк марта Европага етиб келди

Европадаги шаҳарларни қизил олов чумолиларнинг колониялари босиб олиши, улар экинларни, электр жиҳозларини, шу жумладан машиналар ва ҳатто компютерни шикастлаши мумкин. Бу таҳдид ҳақида The Guardian хабар берди, деб ёзади ria.ru нашри.

Тадқиқотчилар Италияда ушбу чумолиларнинг 88 та уясини аниқладилар. Глобал исиш туфайли Европа маҳаллий флора ва фаунани сиқиб чиқаришга таҳдид соладиган ҳақиқий босқинга дуч келмоқда.

Мақолада ёзилишича: «Қизил олов чумоли одам савдоси орқали ўзининг ватани Жанубий Америкадан Мексика, Кариб денгизи, Австралия ва Қўшма Штатларга тарқалиб, ҳар бири йилига олти миллиард долларга зарар етказади. Энг ҳалокатли инвазив турлардан бири ҳисобланган чумоли тезда бир нечта маликалар билан «суперколониялар» ҳосил қилиши мумкин. Колониялар умуртқасизлар, йирикроқ умуртқали ҳайвонларни овлайди, ўсимликларни йўқ қилади ва маҳаллий чумолилар, ҳашаротлар, ўтхўрларни сиқиб чиқаради».

Мақолада таъкидланганидек, Лондон, Париж, Рим ва Барселона каби йирик Европа шаҳарларидаги ҳозирги иқлим шароити қизил олов чумолига мос келади.

Австралия бу турни йўқ қилиш учун 200 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфлаган, бироқ бу ҳашаротни бутунлай йўқ қила олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг