Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилини мамлакат тарихидаги энг ёш президент бошқаради

Чилини мамлакат тарихидаги энг ёш президент бошқаради

Фото: «AA»

Чилидаги президентлик сайлови иккинчи туридан сўнг 35 ёшли Габриэл Борик ғалаба қозонди.

Мамлакат Сайлов хизмати маълумотларига кўра, сайлов бюллетенларининг 99,9 фоизи ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, «Қадр-қимматни қадрлайман» сўллар коалицияси номзоди Габриэл Борик учун сайловчиларнинг 55,87 фоизи овоз бергани ойдинлашди.

Шу тариқа Борик Чили тарихидаги энг ёш президетга айланди.

Унинг рақиби — Республикачилар партияси вакили Хосе Антонио Каста 44,13 фоиз овоз тўплади. Якуний натижаларни билганидан сўнг, Каста Борикни ижтимоий тармоқлар орқали ғалаба билан табриклаб, конструктив ҳамкорликни давом эттиришга шайлигини билдирди.

2022 йилнинг 11 мартидан расман Чили президенти сифатида фаолиятга киришадиган Габриэл Борик 2022–2026 йилларда мамлакатни бошқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг