Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чили соҳилларида бир соатда иккита кучли зилзила содир бўлди

Чили соҳилларида бир соатда иккита кучли зилзила содир бўлди

Фото: «Getty Images»

Чилининг Валленар шаҳри яқинида 6,3 ҳамда 5,5 магнитуда кучига эга зилзилалар содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент» ёзмоқда.

Биринчи зилзила (Тошкент вақти билан 1 сентябрь куни соат 9:30 да) Валленар шаҳридан 80 км. олисда,  17 км. чуқурликда содир бўлган (6,3 балл).

Орадан бир соат ўтиб 5,5 балли иккинчи зилзила рўй берган: Валленар шаҳридан 88 км. олисда, 16,3 км. чуқурликда.

Жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида ҳозирча ахборот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг