Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чили президенти ниқоб тақмагани учун ўзини жазолашларини сўради

Чили президенти ниқоб тақмагани учун ўзини жазолашларини сўради

Фото: «Rossaprimavera»

Чили президенти Себастьян Пиньера жамоат жойида тиббий ниқобсиз юргани учун қарийб 3,5 минг доллар жарима тўлайди, хабар бермоқда соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вальпараисо ҳудудий бўлинмаси.

Энг қизиғи, ниқоб тақмай қоидабузарлик қилганини жаноб президент Пиньеранинг шахсан ўзи маълум қилган — шахсий ҳимоя воситаларисиз 5 декабрь куни пляжга борган экан. Айтишича, сув бўйида ёлғиз сайр қилиб юрган, кейин, уни таниб қолиб, бирин-кетин одамлар йиғилишни бошлаган, эпидемиологик талабларда кўрсатилганидан ҳам яқинроқ келиб, бирга суратга тушишни хоҳлашган.

Чили пляжларида ниқобсиз юриш мумкин, фақат оралиқ масофа икки метрдан кам бўлмаслиги керак.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вальпараисо бўлинмаси 5 декабрь, шанба куни жамоат жойида ниқоб тақмай юргани ҳақида ўзининг устидан арз қилган мамлакат президенти Себастьян Пиньерага нисбатан қарор чиқарди. Қарор 2 551 450 песо жарима тўлашни кўзда тутади», — дейилади идора «Twitter»да берган хабарда.

Маълумот учун: 2 551 450 песо — 3,5 минг АҚШ доллари атрофида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг