Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехия президенти телевизор кўраётганда қўлини синдириб қўйди

Чехия президенти телевизор кўраётганда қўлини синдириб қўйди

Фото: «Rbc.ru»

Чехия президенти Милош Земан телевизорда янгиликларни томоша қилгандан сўнг креслодан тураман деб қўлини синдириб қўйди, дея хабар берди чех етакчиси матбуот котиби Йиржи Овчачек.

«Президент кечаси телевизорда янгиликларни томоша қилган, тугагандан кейин эса ҳасса ёки қўриқчисининг ёрдамисиз ўрнидан туришга уринган. Натижада қоқилиб кетган ва ўнг қўлини синдириб олган», — дея унинг сўзларини келтирган «РИА Новости».

Земан Марказий ҳарбий госпиталга етказилган. Кечаси чех шифокорлари уни операция қилишган. Матбуот котиби Земан олган бошқа жароҳатлар ва даволаш тафсилотларига тўхталмаган. У шунчаки сиёсатчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф солмаётганини таъкидлаган.

Милош Земан 75 ёшда, у анчадан бери оёқ касалликларидан шикоят қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил кузда ОАВ шифокорларнинг маълумотларига таяниб, Земан икки йил ичида 20 килога озганини хабар берганди. Президент режали кўрик учун шифохонага ётқизилганди. Ўшанда тиббиёт ходимлари сиёсатчининг иштаҳаси йўқлиги ҳамда қон босими тушиб кетганини айтишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг