Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехияда мотам эълон қилинди

Чехияда мотам эълон қилинди

Чехия ҳукумати 23 декабрни мотам куни деб эълон қилди.

Куни кеча Прагадаги Карлов университетининг фалсафа факультетига ҳужум қилган шахс ўқотар қуролдан 14 кишини отиб ўлдирган ва 25 кишини яралаганди. Яраланганлардан 10 нафарининг аҳволи оғир. 

Прага мэри Богуслав Свобода ҳужумчи ўзини бинонинг юқори қаватидан ташлаб ҳалок бўлганини билдирди.

24 ёшли ҳужумчи Карлов университети талабаси бўлган. У университетда ўқ отишдан аввал отасини отиб ўлдиргани айтилмоқда.

Отасининг жасади уйи атрофидан топилган. Ҳужумчининг отаси Прага аэропорти хавфсизлик хизмати ходими ва аэропорт касаба уюшмаси раисининг ўринбосари бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг