Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Черногория президенти қасамёд қилди

Черногория президенти қасамёд қилди

Фото: «Анадўлу»

Шу йил 15 апрель куни Черногорияда бўлиб ўтган сайловда зафар қучган Мило Жуканович бугун қасамёд қилиб, президетлик лавозимига киришди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Цетине шаҳрида бўлиб ўтган инаугурация маросимида давлат ва ҳукумат аъзолари, Черногориянинг собиқ президент ва бош вазирлари, олий таълим муассасалари ректорлари, дипломатик корпуслар вакиллари иштирок этди.

Сайловда Черногория аҳолиси 7 нафар номзод орасидан Мило Жукановичга ишонч билдирган эди.

Мило Жуканович 5 йил давомида давлатни бошқаради.

Аввал 6 марта бош вазир, бир марта президент лавозимида фаолият юритган 56 ёшли Мило Жуканович сайловда 53,9 фоиз овоз олган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг