Чақалоқни адашиб коронавирусга қарши эмлаб қўйишди
Чилида олти ойлик чақалоқни янглишиб коронавирусга қарши вакцина билан эмлаб қўйишди. Бу ҳақда Чилининг 24 Horas телеканали хабар бермоқда.
Она фарзандини ёшга доир режали эмлаш учун шифохонага олиб борган. Бироқ шифокорлар унга адашиб Хитойнинг Sinovac компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши препаратни юборишган.
Бола шифокорлар назоратига олинган. Ҳозирча ножўя реакциялар кузатилмади. Ҳодисадан сўнг болага қандай қилиб нотўғри вакцина юборилганлигини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter