Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чала туғилган бола Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди (фото)

Чала туғилган бола Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди (фото)

Фото: «Odnaminyta.com»

Жаҳон бўйича вақтидан энг эрта туғилган бола биринчи туғилган кунини нишонлади. У ҳомиладорликнинг тўртинчи ойида бу ёруғ оламга келган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Ричард Скотт Уильям Хатчинсон Aмериканинг Миннеаполис шаҳрида туғилган кунидан 131 кун олдин дунёга келди. Туғилганида унинг вазни бор-йўғи 337 граммни ташкил қилган.

Шифокорлар унинг тирик қолиш имкониятини деярли нолга баҳолашганди, бироқ туғилганидан олти ой ўтгач, шифохонадан уйига олиб кетишларига рухсат беришди.

Ричард белгиланган вақтидан анча эрта туғилиб, яшаб кетган чақалоқ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг