Буюк Британияда Алишер Усмоновга қарши санкция қўллашни талаб қилишмоқда
Буюк Британия қуйи палатаси депутатлари ҳукуматдан россиялик икки миллиардер — Роман Aбрамович ва Aлишер Усмоновга қарши санкцияларни қўллашга чақиришди. Бу ҳақда «The Times» хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, инглиз парламенти аъзолари 18 январда Москвада ҳибсга олинган Алексей Навальний билан боғлиқ вазият туфайли бундай чораларни кўришни таклиф қилишди. Мана, масалан, Лейбористлар партиясидан депутат Маргарет Ходж ҳукуматни россиялик оппозициячини «сўз билан эмас, балки амалда» қўллаб-қувватлашга чақирди ва илгари ўзи Ғарб давлатларига Буюк Британияда активларига эгалик қилувчи қатор россиялик олигархларга чекловлар жорий этишни таклиф қилганини эслади.
«У Aбрамович ва Усмоновни айтган. Иккаласининг ҳам мол-мулклари ва инглиз футбол клублари билан алоқалари бор», — деди Ходж.
Либерал-демократлар вакили Лейла Моран, ўз навбатида, Британия ҳукуматидан мақоми ва моддий аҳволидан қатъи назар, ҳар қандай шахсга санкция қўллаш имкониятларини кўриб чиқиш кафолатларини талаб қилди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, парламент ҳозирда «кейинги ҳаракатлар учун барча мумкин бўлган вариантларни» кўриб чиқмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter