Буюк Британияда 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотиш тақиқланяпти
17 апрел, сешанба куни Буюк Британияда чекишга қарши курашда муҳим қадам ташланди. Парламент 2009 йилдан кейин туғилган фуқароларга сигарет сотишни тақиқлашни қўллаб-қувватлади.
«Azertag» нашрининг ёзишича, бу чора Буюк Британия бош вазири Риши Сунак томонидан илгари сурилган. Сигарета ва электрон сигарета тўғрисидаги қонун лойиҳасини 383 киши ёқлаб, 67 киши эса қарши бўлиб овоз берган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири Виктория Аткинс ўзининг парламентдаги чиқишида ҳужжат лойиҳасини қаттиқ ҳимоя қилиб, «тобеликда эркинлик йўқ»лигини таъкидлади.
Қонун лойиҳасига кўра, бу йил 15 ёшга тўлган ва ундан кичик болалар ҳеч қачон қонуний равишда тамаки харид қила олмайди. Ҳужжатда, шунингдек, электрон сигарета маҳсулотларини болалар учун камроқ жозибадор қилиш ҳамда вояга этмаганларга тамаки ёки электрон сигарета маҳсулотларини сотганларга нисбатан жамрималар қўллашни тартибга солади.
Буюк Британия ҳукумати шу йўл билан илк чекмайдиган авлодни яратишни мақсад қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter