Буюк Британия ва Европа иттифоқи Brexitни охирига етказиб қўйишди
Буюк Британия ва Европа иттифоқи Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши (Brexit) бўйича барча расмиятчиликларни якунига етказди, деб ёзмоқда «Профиль»
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ўртасида тузилган икки томонлама битимлар 1 майдан кучга кирди.
«Савдо ва ҳамкорлик битими тузилиши Евроиттифоқ ва Буюк Британия ўртасидаги янги муносабатларни, каналнинг (Ла-Манш назарда туилмоқда — таҳр.) ҳар икки томонида яшовчи фуқаролар ҳамда бизнес манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий томондан мувофиқлаштиради», — деди ЕИ Кенгаши вакили ўз баёнотида. Таъкидланишича, Европа Буюк Британияни «яхши қўшни, эски иттифоқчи ва муҳим ҳамкор» сифатида қадрлайди.
Ушбу ҳафтада Европарламент Брюсселдаги шўъба сессиясида мазкур ҳужжатни ёқлаб овоз берганди. 29 апрел куни эса Европа иттифоқи Кенгаши ҳужжатни ратификация қилди. Қиролича Елизавета II 2020 йилнинг 31 декабр куни Лондон ва Брюсселнинг бўлғуси муносабатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига доир қироллик санкциясини тақдим этганди.
Битимнинг Европа парламенти томонидан ратификация қилинишини Буюк Британияда беш йил аввал ўтказилган Евроиттифоқдан чиқиш бўйича референдум чоғи бошланган узоқ саёҳатнинг тугаши сифатида қабул қилишди. Шу билан бирга, британияликлар Қўшма Қироллик ва 27 мамлакатдан иборат Евроиттифоқ ўртасида айрим баҳсли масалалар ҳануз сақланиб қолаётганига иқрор бўлишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter