Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия бош вазири истеъфога чиқариладими?

Буюк Британия бош вазири истеъфога чиқариладими?

Фото: «Reuters»

Буюк Британиянинг бир қатор вазирлари ҳукумат бошлиғи Тереза Мэйнинг истеъфосини талаб қилишга келишиб олди. Бу ҳақида The Sunday Times нашри хабар бериб ўтган.

Газетанинг хабар беришича, 11 нафар вазир ўзаро телефон мулоқоти чоғида Мэй истеъфо бериши керак, деган хулосага келган. Уларнинг наздида Тереза Мэй «беқарор сиёсатчи»га айланган. Агарда Мэй истеъфога чиқиш таклифини рад этса, вазирлар ҳукуматдан кетишади.

Тереза Мэйнинг ўрнини вақтинча ўринбосари Дэвид Лидингтон эгаллаши режалаштирилган. Яна номзодлар сифатида атроф муҳит масалалари вазири Майкл Гоув ва дипломатия бошқармаси бошлиғи Жереми Хант кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 29 март санасида Европа иттифоқидан чиқиши лозим. Аммо британиялик сиёсатчилар бу чиқиш қай тариқа бўлиши борасида ҳамон бир қарорга кела олганлари йўқ. Оқибатда парламент икки марта Тереза Мэйнинг бу борадаги таклифини рад этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг