Буюк астрофизик Южин Паркер вафот этди
Америкалик астрофизик Южин Паркер 94 ёшида вафот этди.
НАСА ўз зондини унинг шарафига «Parker Solar Probe» дея номлаганди.
1950-йилларда Южин Паркер Қуёш шамоллари мавжудлигини аниқлаб, уларни ҳисоблаш назариясини ишлаб чиққан. Унинг кейинги фаолияти ҳам бевосита Қуёш билан боғланди ва гелиофизика соҳасида самарали тадқиқотлар олиб борди.
Паркернинг номи билан аталган зонд 2018 йилнинг 12 августида учирилган ва ўшанда олим ҳам қатнашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter