Бутун бошли мамлакат электрсиз қолди
Бунақаси XXI асрда камдан-кам бўлади — Африканинг Судан мамлакатида кеча, 15 февраль куни электр токи бутунлай ўчди: энг чекка қишлоқдан — пойтахтгача. Ушбу маълумотни мамлакат сув ресурслари, ирригация ва электрлаштириш вазирлиги расман тасдиқлади.
Вазирлик баёнотида шундай дейилади: «Миллий бошқарув маркази электр тармоғининг тўлиқ ўчганини тасдиқлади. Муҳандис ва техниклар станцияни қайта ишга тушириш билан банд, барча электр тармоқлари кетма-кет тикланади».
ТАСС ёзишича, бу 2018 йил бошидан бери Суданда электр тармоқлари тўртинчи маротаба бутунлай ўчиши: 2018 йилнинг январь ва февраль ойларида, 2019 йилнинг январида ва ҳозиргиси.
Айни пайтда Судан Миср билан ҳамкорликда қуввати 300 МВт га тенг ягона электр тармоғи лойиҳасини амалга оширмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter