Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буларни музлаткичда сақламанг: мутахассис муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Буларни музлаткичда сақламанг: мутахассис муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Агар музлаткичдаги ҳарорат жуда паст бўлса, баъзи маҳсулотлар (масалан, сабзавотлар, мевалар, ўтлар, сут маҳсулотлари) тезроқ бузилади. Бу ҳақда токсиколог Михаил Кутушов маълумот бермоқда. 

«Мен банан ва бошқа экзотик меваларни, масалан, мангони музлатгичда сақлашни тавсия этмайман. Бундай маҳсулотлар совуқда тез қораяди ва ўзидан газ чиқаради, булар: индол, скатол, водород сулфиди ва бошқалар.

Картошка, помидор ва пиёзни ҳам музлаткичда сақлаш ярамайди - улар тезроқ қораяди,  кимёвий реакциялар бошланади. Бу  резаворларга ҳам тегишли бўлиши мумкин - уларни музлаткичга эмас, балки ферментация жараёни бошланмаслиги учун қуёш нурлари тушмайдиган жойга қўйинг», дейди у.

Мутахассиснинг қайд этишича, ҳар қандай яшил маҳсулот совуққа чидаши қийин. Уларни пастроқ ҳароратда, қуёш нурлари тушмайдиган жойда сақлаш мақбул. 

Шунингдек, токсиколог нон маҳсулотлари, асал, консервантларни музлатгичда сақлаш тавсия этмаган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг