Бугунги Япония: эгасиз уйлар бепул берилмоқда
Японияда қаровсиз қолиб кетаётган кўчмас мулклар тобора кўп онлайн-савдога қўйилмоқда. Яшаш учун яроқли ҳолатдаги минглаб уйлар деярли сувтекинга таклиф этилмоқда, деб ёзади «Insider». Уйни қўлга киритиш учун солиғи ва савдо агентлиги харажатларини қопласангиз бас, у сизники.
Ушбу «акция» мамлакатда уй-жой муаммосини ҳал қилишга қаратилган ҳукумат режасининг бир қисми. Ҳукуматнинг 2013 йилги ҳисоботида кўрсатилишича, мамлакатда саккиз миллиондан ортиқ ташландиқ уйлар бор, уларнинг аксарияти ҳудудлардаги туманларда ёки катта шаҳарларнинг чеккаларида жойлашган. «Fujitsu» илмий-тадқиқот институтининг прогнозига кўра, 2033 йили ташландиқ уйлар сони 20 миллионтага етади — бу мамлакатдаги ҳар учинчи уй эгасиз қолишини англатади.
Японияда эгасиз уйлар сонининг «норма»дан ошиб кетиши қисман аҳолининг кексайиб бораётгани билан изоҳланади. Ёши улуғ фуқароларнинг вафот этиши ёинки қариялар уйига бориб жойлашиши оқибатида бўм-бўш уйлар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайиб боряпти. Яна бири сабаби — ирим-сиримлар. Японлар қотиллик содир этилган ёки эгаси ўз жонига қасд қилган уйларда яшашдан «қочишади».
Ҳатто шу даражага бордики, ҳукумат эски кўчмас мулкларни таъмирлаб яшашни истовчиларга молиявий кўмак беришга ҳам тайёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter