Бу тўртинчиси! Бразилия президенти пандемия даврида ССВ раҳбарларини қўлқопдек алмаштиряпти
Кеча, 15 март куни Бразилия президенти Жаир Болсонару мамлакат кардиологлари жамияти президенти, доктор Марселу Кейрогани соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлади.
Доктор Кейрога ССВнинг собиқ раҳбари, генерал (!) Эдуарду Пазуэллунинг ўрнини эгаллайди.
«Бугун кундузи Марселу Кейрогани тайинлаш қарорига келинди. Уни бир неча йиллардан бери танийман... Яхши ишлаш, Пазуэллунинг ишларини давом эттириш учун керакли барча фазилатларга эга», — таъкидлади Болсонару.
Кейрога — Бразилияда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери тайинланган тўртинчи соғлиқни сақлаш вазири.
Мавзуга оид: «Гриппнинг кичкинаси». Бразилия президенти соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатди
Мамлакат пандемиянинг энг оғир дамларини бошдан ўтказаётган бир паллада энг масъулиятли лавозим Кейрогага топширилди. Душанба кунги маълумотларга кўра, мамлакатда пандемия даврида коронавирус билан касалланганлар сони 11,5 млн. кишига етди. Вирус қурбонлари сони 280 минг нафарга етган. Касалхоналар тўлиб-тошган, Бразилиядаги 26 штатдан 22 тасида интенсив терапия бўлимлари тўлишга яқин.
Лавозимидан олинган Пазуэллу тиббиёт мутахассиси эмас, ҳарбий. Сўнгги ҳафталарда мамлакат пандемияга қарши муносиб кураша олмаётганида асосан уни айблашаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter