Брюсселда 2 киши совуқдан ҳалок бўлди
Европа пойтахти Брюссел шаҳрида совуқ ҳаво туфайли икки нафар уйсиз аёл музлаб қолиб ҳалок бўлди, дея хабар беради «Euronews.com» сайти.
Ҳалок бўлганлардан бири 41 ёшли аёл Шаербик шаҳрида ҳалок бўлган. Унинг жасадини фаррошлар топишган. 50 ёшли яна бир аёлнинг жасади эса Брюссел туманидан топилган.
Шаҳар прокуратура ходимларининг маълум қилишича, ҳар иккала аёл совуққотиб ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter