Британияда «Ўликлар ороли»га бориш тақиқлаб қўйилди
Британияда одам қолдиқлари билан қопланган «Ўликлар ороли»га бориш тақиқлаб қўйилди, дея хабар берди «Москва 24».
Бундан 200 йил муқаддам Австралияга кетаётган турма кемалари бортида вафот этган жиноятчилар у ерга дафн этилган. Маълум вақтдан сўнг тупроқ юзаси ювилиб кетган ва одамлар қолдиқлари ташқарига чиқиб қолган.
Яқинда «BBC Inside Out» дастурининг суратга олувчилар гуруҳи оролда бўлиб қайтишган. Экспедиция иштирокчиларининг сўзларига кўра, орол шу даражада даҳшатли кўриниш олганки, гўёки қўрқинчли фильмлар декорациясига ўхшаб қолган.
Ҳозир орол «Natural England» ташкилотига тегишли. У қўриқланадиган ҳудуд ҳисобланади, чунки у ерда қушларнинг ноёб турлари яшайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter