Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия ташқи ишлар вазири Россия яна қайси давлатларга ҳужум қилиши мумкинлигини айтди

Британия ташқи ишлар вазири Россия яна қайси давлатларга ҳужум қилиши мумкинлигини айтди

Фото: «www.gov.uk»

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Пасха байрами муносабати билан уюштирилган зиёфатда Лондоннинг Украина уруши бўйича аниқ позициясини маълум қилди.

Вазирга кўра, Россия қўшини бутун Украина, жумладан, Қримдан ҳайдаб чиқарилиши керак. Бунга қадар инглиз ҳукумати «Путин армияси Украинада мағлубиятга учраши керак» деган мавҳумроқ нутқаи назарни билдириб келаётганди.

Лиз Трасс Украинанинг ғалабаси дунё ҳамжамияти учун ўта муҳим эканини таъкидлар экан, коллектив Ғарб Украина мудофаа қобилиятини ошириш ва Россияга иқтисодий босимни кучайтириши кераклигини уқтирди.

«Агар Путин зафарга эришса, Европа ҳамда бутун дунё бошига даҳшатли мусибат ёғилади. У ҳолда ҳеч қачон тинч-осуда ҳаёт кечира олмаймиз», – деди у.

Инглиз ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Россия нафақат Украина, айни чоқда, Молдова ва Грузияга ҳам ҳарбий ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Вазирга кўра, мавжуд хатарлар халқаро хавфсизлик архитектурасини тезроқ янгилашни талаб этаётир.

Эслатиб ўтамиз, Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Россиянинг Украинага ҳужуми арафасида Кремль режаларини фош қилганди. Жумладан, Россия Украинага бостириб кириб, олий ҳокимиятни алиштириш ва давлат тепасига кремлпараст сиёсатчиларни келтиришни кўзлаётгани очиқланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг