Британия нашри Алишер Усмонов ҳақидаги мақола учун узр сўради
Британиянинг глобал яхтачилик саноатидаги воқеаларни ёритувчи «Yachting Pages» нашри Хорватияда «Ирина ВУ яхтасининг ғойиб бўлиши» билан боғлиқ хабарларни ўз сайтидан ўчириб ташлади.
Оммавий ахборот воситаларида мазкур яхта ўтган йили Хорватияда ҳибсга олинган ва октябр ойида Муртер оролидаги Бетина портидан сездирмай сузиб кетгани хабар қилинганди. «Yachting Pages» ўз мақоласида яхта Aлишер Усмонов ва унинг собиқ рафиқаси, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова билан боғлиқ тузилмаларга тегишли эканини тахмин қилган.
Ўз навбатида, Усмоновнинг вакили тадбиркор «Хорватия матбуотида тилга олинган Ирина ВУ яхтасига эгалик қилмаслиги ва унинг Бетина портидан ғойиб бўлиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» айтган. У Усмонов рафиқаси билан 2022 йилнинг ёзида ажрашганини эслатиб ўтади.
Шундан сўнг «Yachting Pages» хабарларини қайтариб олган ва «яхта Aлишер Усмоновга тегишли экани» рад этган. Шунингдек, нашр «ноаниқликка йўл қўйгани» учун узр сўради.
Аввалроқ Германиянинг етакчи ОАВлари миллиардер Алишер Усмонов ҳақидаги мақолаларини яна бир бор таҳрирлашга мажбур бўлгани хабар берилганди.
Усмоновнинг адвокатлари, шунингдек, Мюнхен прокуратурасининг веб-сайтидан Алишер Усмоновга оид айбловлар акс этган пресс-релизнинг олиб ташланишига ҳам муваффақ бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter