Машинаси билан 200 метр жарликка тушиб кетган бразилиялик футболчи тирик қолди
Бразилиянинг «Крузейро» жамоаси ярим ҳимоячиси Энрике даҳшатли ЙТҲдан сўнг тирик қолди. Бу ҳақда «Globo Esporte» хабар берди.
Футболчи «Рола Мока» миллий боғи теварак атрофида 200 метрли қоядан жарликка тушиб кетди. Бразилиялик спортчини қутқариш учун 4 та ўт ўчириш машинаси ва 16 киши жалб этилди. Ўйинчини шифохонага етказишди. У ерда унга бирорта ҳам жиддий жароҳат ташхиси қўйилмади. Энрикенинг у ер-бу ери салгина шилинган холос.
Ярим ҳимоячи шок ҳолатида бўлгани учун автоҳалокат сабаби ҳақида ҳеч нима дея олмаган. Ҳозир Энрике шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Ўтган мавсумда Энрике Бразилиянинг A Серияси доирасида «Крузейро» сафида 33 та ўйинда иштирок этган. Футболчи бирор марта ҳам дарвозани ишғол қилолмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter