Бразилия президентининг ўғли коррупцияда айбланмоқда
Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг тўнғич ўғли Флавиу Болсонару Рио-де-Жанейро штатида пулни ўзлаштириш ва коррупцияда расман айбдор деб топилди, дея хабар берди «Рейтер» агентлиги.
Прокурорларнинг маълум қилишича, Бразилия президентининг ўғли билан боғлиқ фирибгарлик операциялари 2007 йилдан 2018 йилгача давом этган. Бундан ташқари, яна 16 кишига нисбатан айблов эълон қилинди.
Агентликнинг хабарига кўра, Флавиу Болсонару барча айбловларни рад этиб, уларни асосланмаганлигини ҳамда ҳеч қандай жиноятда айби йўқлигини маълум қилди.
Аввалроқ кичик Болсонару ўғрилик, пулни ўзлаштириш ва жиноий ташкилотни бошқариш каби жиноятларда айбдор деб топилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Флавиу Болсонаруга нисбатан тергов ҳаракатлари 2019 йил ноябрда бошланган. Маълум бўлишича, Рио-де-Жанейро прокуратураси собиқ депутат Флавиу Болсонару дўстлари ва қариндошларининг даромадларини ўзлаштириш мақсадида уларни маслаҳатчи сифатида ёллаганини текширишни режалаштирмоқда. Маслаҳатчилар рўйхатида пойтахтдан олисда истиқомат қилувчи ветеринар ва бодибилдернинг борлиги шубҳа уйғотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter