Суиқасддан омон қолган президент азоблардан қутула олмаяпти — Бразилия
Бразилия президенти Жаир Болсонару қорин қисмидаги оғриқ туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда коммуникациялар вазири Фабиу Фариага асосланиб «TV Globo» хабар берди.
Вазирнинг айтишича, президент ўзини ёмон ҳис қилишни бошлаганидан сўнг Бразилия қуролли кучлари госпиталига келтирилган ва текширувдан ўтмоқда.
Болсонару шифохонага келтирилишидан аввал партия тадбирида қатнашиши керак эди. Тадбирга ёлғиз келган унинг рафиқаси Мишел Болсонару сиёсатчининг аҳволи яхши эканини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябридаги сайловолди тадбири чоғи Болсонаруга суиқасд қилинган: қорин қисмига пичоқ урилганди. Ўшанда унинг ичак соҳасида бир неча марта жарроҳлик амалиёти ўтказилганди.
Жаир Болсонару 2022 йилнинг январь ойи бошида ва ундан олти ой аввал ҳам эски жароҳати қўзғаб шифохонага тушганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter