Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия ҳам Жанубий Америка миллатлари иттифоқини тарк этади

Бразилия ҳам Жанубий Америка миллатлари иттифоқини тарк этади

Фото: «LaInfo.es»

Душанба, 15 апрель куни Бразилия Жанубий Америка миллатлари иттифоқи (UNASUR) сафидан чиқишини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бу қарор эълон қилинганидан сўнг олти ой ўтиб — октябрь ойида кучга киради.

Аввал уюшмадаги инқироз сабаб Колумбия, Эквадор, Парагвай, Перу ва Аргентина уни бутунлай тарк этишини эълон қилганди. Чили ташкилотдаги иштирокини тўхтатган. Жанубий Америка мамлакатларининг сиёсий ва иқтисодий уюшмаси сифатида 2008 йили асос солинган UNASUR таркибида Боливия, Венесуэла, Уругвай, Суринам ва Гайана қолмоқда.

Президентлар PROSUR шартномасини имзолашмоқда.

Март ойида Аргентина, Бразилия, Колумбия, Парагвай, Перу, Чили ва Эквадор президентлари янги минтақавий блок — Жанубий Американи ривожлантириш форуми (PROSUR)га асос солишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг