Бош вазир «қайнота-қайнонани ҳурмат қилмайдиган келинлар»дан гап очди
Қирғизистонда миллий анъаналарга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш учун чеклов жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳайъати йиғилишида гапирди.
Миллий қадриятларга зиён келтирувчи ахборотларни танқид қилган бош вазир ижтимоий тармоқларда оилавий муносабатлар қандай ёритилаётганига эътибор қаратган.
«Қайнота ва қайнонасининг иззатини жойига қўймайдиган келинлар бор. Улар ижтимоий тармоқларда ўз отасининг обрў-эътибори билан мақтанади, бошқа уйга келиб, келинлик мажбуриятларини бажариш, бойбича бўлиб юриш ўрнига ажрашиб кетади. Бу ҳолат бизга намуна бўлиши мумкин эмас. Ижтимоий тармоқларда бундай чиқишлар қилишдан уялиш керак. Оталаримиз ўргатган: қайноталарга шортикда юриши нораво, айни чоқда, келинлар ҳам рўмолини ечмаслиги зарур. Маданият вазирлиги барини тўғри ўзанга солиши, мониторинг ўтказиши зарур», – деган О.Жапаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter