Борис Жонсон шифохонадан чиқди
Коронавирус билан касалланиб шифохонага ётқизилган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга уйига жавоб берилди. У 6 апрель куни шифохонага ётқизилган эди.
Жонсон шаҳар ташқарисидаги қароргоҳига қайтган. Бош вазир Чекерсда саломатлигини тиклайди. Врачлар унга дарҳол ишга қайтмасликни тавсия қилишган.
Борис Жонсон St Thomas Hospital шифохонасида ишловчиларга миннатдорлигини билдирди. Ҳозир унинг бутун фикри коронавирусга чалинганларда, дейилади бош вазир девонхонаси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter